الخميس، 17 أغسطس 2023


Ошиқ нолас

Royal Club for Literature and Peace

Ошиқ ноласи

Zahro Shamsiyya

O‘zbekiston

Ошиқ ноласи

О, юрагим эзилма 

Кўпдир ишқнинг гадоси

Янграяпти узоқдан

Ёр- ёрларнинг садоси. 

Ҳай.- ҳай ўлан ўртадинг

Юрагимни беаёв. 

Энди йўлин тополмас

Тул кўнглимга ҳеч биров. 

Кетаяпти йироқлаб

Ваъдалари осмон қиз.. 

Боролмайман сўроқлаб

Энди биз бегонамиз. 

Ўланчи қиз,  ўланчи

Дардларимни куйга сол.. 

Соғинчларим тиламчи

Ҳижронларни майли ол. 

Учиб кетди бахт қуши

Бошим бахтмакон эмас

Алдоқчи қизнинг туши

Энди ўнгидан келмас.. 

Ёр- ёр бўғзим фарёди

Ўзим тинглаб йиғладим

Исми ёзилган  дилни

Армон билан тиғладим. 

Сиғмаяпман дунёга, 

Дунё  менга сиғмайди 

Биламан, алдоқчи қиз

Исмим айтиб йиғлайди. 

Ҳай- ҳай ўлан, жон ўлан 

Кетдинг энди, яхши  бор

Сени суйган ёр билан

Бўлгин энди бахтиёр. 

О, юрагим эзилма... 

Бугун бизнинг тўй эмас... 

17.08.2023й 

Zahro Shamsiyya 

O‘zbekiston 

Uzbekistan.

documentation: Waffaa Badarneh 



ليست هناك تعليقات:

إرسال تعليق