Ҳасадгўйга
Royal Club for Literature and Peace
Ҳасадгўйга
Ƶahongir Fozil Baxtijorzoda
Ҳасадгўйга
Ким учун азизман, кимга қадрсиз,
Яшадим, яшарман дилимга олмай.
Айтчи, кимлар ўтди айбсиз, қабрсиз?
Демакки, биргина худодан қолмай.
Ғийбатим қилсалар тинмасдан улар,
Умри поёнига етгунча аҳддир.
Имонсиз кимсалар ёмон кўрсалар,
Мен учун шарафдир, мен учун бахтдир.
Ҳасад қийнамасин шўрлик юрагин,
Тақдирда не битик, кўзи кўради.
Балки ушалмасдан ўтар тилаги,
Билсанг, мартабани Аллоҳ беради.
Майли уларга ҳам омад бер худо,
Ризқини қилмагин меникидан кам.
Кимдаки бўлмаса ғирромлик, риё,
Тангри қилиб қўяр азиз, мукаррам!
Жаҳонгир Фозил Бахтиёрзода
O‘zbekiston 💖🇺🇿💖
documentation: Waffaa Badarneh
ليست هناك تعليقات:
إرسال تعليق